Uzbek Language Learning Podcasts   /     Uzbek podcast 020306

Summary

Ўзбекистонда одатдан ташқари кўп қор ёғмоқда Ўзбекистонда ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталаридан буён кузатилмаган кучли қор ёғмоқда. 27 январь куни тушгача Тошкентда 50 сантиметр қалинликда қор ёғди. Бу қуёшли мамлакатдаги ўртача ойлик нормадан анча юқоридир. Енгил машиналарини кечаси очиқ осмон остида қолдириб кетганлар эрталаб уларни қор остидан қазиб олишга мажбур бўлдилар, бироқ улар кўп юрмасдан қор остида яшириниб қолган ариқ ва бошқа чуқурларга тушиб қола бошладилар. Кўчада ўйнаётган болаларнинг ёрдамисиз у ерлардан чиқиб кетиб бўлмасди. Чорраҳаларда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони бирданига ошиб кетди. Таксичилар бензиннинг кўп сарфланаётганлигини рўкач қилиб, нархларни ошириб юбордилар. Шаҳар ташқарисида транспорт қатнови бузилган. Қишлоқ йўллари шунчалик тўсилиб қолганки, уларда ҳатто тракторларнинг юриши ҳам қийин бўлиб қолди. Шаҳарлараро автойўлларда эса машиналар тиқилиб, уларнинг тўпланиб қолишига сабаб бўлмоқда. У ерларда қурилиш бригадалари ишчилари аҳволни ўнглаш устида ишламоқдалар. Қор уюмларининг катталигидан ва кўчки кўчиши хавфи туфайли тоғ довонлари орқали ўтадиган йўллар вақтинчалик ёпилган. Бу орада синоптиклар қор ёғиши шу яқин кунларда давом этишини кутишмоқда. Кучли ёғинни кунлар илишини ваъда қилаётан, бироқ бошланиши учун ҳақиқий қор бўрони билан енгиллашиб олаётган илиқ атмосфера фронти пайдо қилган. Гидрометмарказининг айтишича, февралнинг биринчи кунлариёқ ҳарорат бутун Ўзбекистон бўйлаб, энг шимолий туманлар бўлган Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари, тезда 6-10 градусгача илиб кетади. Бугунги кунда тоғларда йиғилаётган қорларнинг тез эриши кўчки ва тошқинларни келтириб чиқариши мумкин.

Subtitle
Authentic listening materials for students of Uzbek from CeLCAR
Duration
3:05
Publishing date
2006-02-03 20:00
Link
http://www.indiana.edu/~celcar/podcasts/uzbek/uzbek020306.mp3
Contributors
  CeLCAR, Indiana University
author  
Enclosures
http://www.indiana.edu/~celcar/podcasts/uzbek/uzbek020306.mp3
audio/mpeg